Telegram Group & Telegram Channel
Студентлик ҳаётим – 5-қисм

Аптекада иш ўрганиб бўлдим. Энди расмий равишда аптекага ишга киришим, пул топишга ҳаракат қилишим керак эди.

Бир кун аптекада турган вақтимда қадрдон абитуриентдошим Азимжон дори излаб келиб қолди. Дўстим САМПИда (Тошкент педиатрия институтида) ўқирди. Ундан-бундан гаплашиб бўлганимиздан сўнг, аптекада ишлаётгани, карантин сабабли ишлари анча яхши бўлиб кетганини айтиб қолди. Вазиятдан фойдаланиб, тезда аптекадан иш қидириб юрганлигимни айтдим. Дўстим эртага ишга кетишини, бориб вазиятни ўрганиб, жавобини айтишини айтди. Бу орада кунига 4–5 соат аптекага бориб иш ўрганиб, қолган вақтимда уй ишларини қилиб юрдим.

Бир куни дадамлар билан ариқларни тозалаётгандик. Ота-бола гаплашиб қолган пайтимиз, дадамларга машина олиб беришларини илтимос қилдим. Бунга сабаб — институтда мени бошқа гуруҳга ўтказишган эди. Янги гуруҳимда ўзига тўқ бой оила фарзандлари кўп бўлиб, айрим курсдошларимда машина бор эди. Энг алам қилгани — курсдош болалар қолиб, баъзи курсдош қизларда ҳам машина бор эди. Бизда ҳам оилавий шароит яхши бўлаганлиги сабаб, бемалол машина олиб беришлари мумкин эди.

Дадамлардан энди розилик оламан деб турган пайтим, кўчадан дадамнинг энг яқин танишларидан бири ўтиб қолди. “Ҳа, ота-бола гаплашиб қолибсизлар-а,” дедилар. Шунда дадам: “Ўғлим машина олиб беринг, ўқишга бориб келаман, бекор вақтимда такси қиламан, деяпти,” дедилар.

Танишлари эса: “Умуман олиб берманг, ҳозир олиб берсангиз, ўқишни ташлаб қўяди. Бекорчи ўртоқларига қўшилиб, машинасига қизларни солиб айлантириб юради, кечалари такси қиламан деб тантираб юради. Ўзингиз биласиз, Тошкентда кечқурун такси қилиш хавфли,” деб жуфтакни ростлади.

Кейин қанча ҳаракат қилмай, дадам: “Танишим тўғри гапиряпти. Мен сенга тўғри тарбия берганман. Бекорчи бўлиб дайдиб юрмасанглигингни биламан. Таксичилик қилсанг, ҳар хил одам чиқади. Бирор муаммога дуч келиб қолсан-чи? Шунинг учун ҳозир яхши ўқигин. Ҳозир 3-курсни тугатяпсан, яна 3 йил ўқишинг қолди. Шуни яхшилаб ўқиб битиргин. Битиришинг билан, бирорта яхши машина олиб бераман,” дедилар ва шу ерда гапга нуқта қўйдилар.

Шу пайт дадамларни совутишга ҳаракат қилган танишлари кўзимга шайтондай кўриниб кетди. Ўша онда “дадамлар олиб беришмаса, ўзим оламан!” деб, жиддий қарор қабул қилдим.

Уйга кириб, онамларга бўлган воқеани айтдим. Онамга “Бир йилдан кейин ўзим ишлаб машина олишимни, шу бир йил ичида қўлимдан нима келса, ҳаммасини қилишимни айтиб, вада бердим”.

Тезда телефонни олиб, абитуриентдошим Азимжонга қўнғироқ қилдим. “Аптекада гаплашганимизда, Тошкентга ишга қайтсам, бошлиқ билан гаплашиб кўраман, дегандингиз. Жой бўлиб қолмадими?” деб сўрадим.

Азимжон: “Ҳали жой бўшамади, лекин хўжайин билан яхши муносабатдаман. Келаверинг, ишга кириш ҳам бир гап бўлар,” деди.

Энди ичимдаги бу энергия билан бир кун ҳам уйда қола олмасдим. Эни менга на карантинлиги, на қишлоқда ўртоқларим билан юриш қизиқ эмасди. Эртасигaёқ дадамлардан рухсат олиб, Тошкентга ишлаш учун жўнадим.
Давоми бор…

👉 1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм

👉 4-қисм

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/982
Create:
Last Update:

BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/982

View MORE
Open in Telegram

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

How to Use Bitcoin?

n the U.S. people generally use Bitcoin as an alternative investment, helping diversify a portfolio apart from stocks and bonds. You can also use Bitcoin to make purchases, but the number of vendors that accept the cryptocurrency is still limited. Big companies that accept Bitcoin include Overstock, AT&T and Twitch. You may also find that some small local retailers or certain websites take Bitcoin, but you’ll have to do some digging. That said, PayPal has announced that it will enable cryptocurrency as a funding source for purchases this year, financing purchases by automatically converting crypto holdings to fiat currency for users. “They have 346 million users and they’re connected to 26 million merchants,” says Spencer Montgomery, founder of Uinta Crypto Consulting. “It’s huge.”

Abduvahob Abduqahhorov | Blogi from fr

Telegram Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
FROM USA